Чет тил ўқитувчиларига сертификатсиз ишлашга вақтинчалик рухсат берилди

1 дақиқа ўқиш879
Чет тил ўқитувчиларига сертификатсиз ишлашга вақтинчалик рухсат берилди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қабул қилинган махсус буйруқ билан умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган хорижий тил ўқитувчилари учун янги имтиёзлар белгиланди. Унга кўра, камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2025 йил якунига қадар ўз меҳнат фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди. Бу қарор ўқитувчиларнинг ишдан айрилмаслиги ва таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Буйруқда таъкидланишича, умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган барча хорижий тил ўқитувчилари, шу жумладан, сертификат талабига жавоб бермайдиганлар ҳам, 2025 йилнинг якунига қадар ўз ишларини давом эттириши мумкин. Шу билан бирга, сертификатлари ўз амал қилиш муддати давомида тугайдиган ўқитувчилар ҳам якунланадиган ўқув йилининг сўнгига қадар ишлаш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, мазкур қоидалар асосида вакант лавозимларга олий таълим муассасаларида хорижий тиллар ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган 3-4-курс талабалари ҳам жалб қилинади ва улардан кадрлар захираси шакллантирилади.

Вазирлик шунингдек, 1 декабрга қадар миллий ва халқаро сертификат имтиҳонларига тайёргарлик жараёнида квалификацияли мутахассислар қатнашиши билан қўшимча ўқув машғулотлари ташкил этилишини белгилади. Бу чора-тадбирлар орқали сертификатга эга бўлмаган ўқитувчиларнинг малакаси янада оширилади ва уларнинг таълим жараёнида самарали фаолият кўрсатиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари халқаро тил сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатмаслик бўйича вазирликка таклиф киритган эди. Бу янгилик педагоглар учун катта имтиёз бўлиб, уларнинг меҳнат фаолиятини ҳимоя қилади ва мактабларда таълим сифати узлуксизлигини таъминлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?