date

Ўзбекистон яшил энергия ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатди

Ўзбекистон яшил энергия ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатди

23 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол станциялари 2025 йилда рекорд даражада — 8 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти. Олдинги рекорд август ойида 7 миллиард кВт·соат эди.

Мамлакатда 12 қуёш ва 5 шамол станцияси жами 4,6 минг МВт қувватга эга. Бу 2,4 миллиард куб метр табиий газни тежашга ва ҳавога 3,5 млн тонна зарарли моддалар чиқишининг олдини олишга имкон берди.

Агар барча яшил энергия манбаларини ҳисобласак — гидро, қуёш ва шамол станциялари — йил бошидан 23 сентябргача 13,2 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқилди. Бу мамлакатдаги умумий электр энергиясининг 22% ни ташкил қилади ва 7,3 млн уйни тўққиз ойга ёки 5,5 млн уйни бир йилга таъминлашга етади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон яшил энергия ишлаб чиқариш бўйича рекорд ўрнатди