Ўзбекистон дунёдаги энг арзон интернетга яқинлашди

2 дақиқа ўқиш376
Ўзбекистон дунёдаги энг арзон интернетга яқинлашди

Ўзбекистон интернет нархлари бўйича дунё миқёсида арзон давлатлар қаторига кирди. Россиянинг Федерал давлат статистика хизмати маълумотлари ва турли мамлакатлардан йиғилган рақамларга таянадиган РИА Новости ҳисоботига кўра, мамлакатимизда уй интернети ойига ўртача 11,7 доллар атрофида турмоқда.

Бу кўрсаткич Ўзбекистонни интернети арзон мамлакатлар рўйхатида юқори ўринлардан жойлашишига замин яратди. Қиёс учун, Ҳиндистонда уй интернети нархи энг паст бўлиб, ойига 7,7 доллардан ҳисобланади. Руминия эса 9,8 доллар билан кучли учликни ёпади. Россия интернет арзонлиги бўйича йирик иқтисодиётлар орасида иккинчи ўринни эгаллаб, ойига ўртача 8,7 доллар тўланиши қайд этилган.

Шунингдек, энг арзон интернет хизматлари қаторидан Хитой (11,3 доллар), Ўзбекистон (11,5 доллар), Қозоғистон (12,7 доллар), Туркия (13,8 доллар), Болгария (14,6 доллар) ва Литва (16,5 доллар) каби мамлакатлар ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, Польша (17,2 доллар), Грузия (17,4 доллар), Таиланд (18,4 доллар), Арманистон (19,1 доллар) ва Латвия (19,7 доллар) каби давлатлар ҳам интернети арзон бўлган топ-15ликни якунлайди.

Шу билан бирга, дунёда интернет нархлари энг қиммат бўлган давлатлар ҳам аниқланди. АҚШ (72,1 доллар), Канада (61,7 доллар) ва Люксембург (59,1 доллар) рўйхатнинг юқори қисмида турибди. Улардан кейин Бельгия (56,9 доллар), Ирландия (55,1 доллар), Австралия (53,6 доллар), Германия (50,7 доллар), Нидерландия (50,6 доллар), Португалия (43 доллар) ва Жанубий Африка (42,3 доллар) каби мамлакатлар жой олган.

Энг қиммат интернетга эга 15 та давлат қаторига, шунингдек, Буюк Британия (42,1 доллар), Словения (40,8 доллар), Австрия ва Швеция (39,9 доллардан) ҳамда Франция (35,3 доллар) ҳам киритилган.

Бироқ, интернет нархи фақатгина абсолют қиймати билан эмас, балки аҳолининг даромадидан қай даражада улуш олиши билан ҳам баҳоланади. Масалан, Бразилияда уй интернети аҳоли ўртача даромадининг 4,1 фоизини ташкил этади, Мексикада бу кўрсаткич 3,8 фоиз, Аргентинада эса 3,65 фоизни ташкил этади. Энг паст улуш эса Россияда (0,67 фоиз), Руминияда (0,9 фоиз) ва Жанубий Кореяда (0,97 фоиз) қайд этилган.

Мутахассислар фикрича, Ўзбекистонда интернет нархларининг арзонлиги рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириб, мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Бу эса таълим, бизнес ва ахборот алмашинувини янада самарали қилиш учун муҳим омил сифатида қайд этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?