Сифатсиз туз фош этилди: 6 тоннадан ортиғи савдодан чиқарилди

1 дақиқа ўқиш577
Сифатсиз туз фош этилди: 6 тоннадан ортиғи савдодан чиқарилди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки 8 ойи мобайнида сифат мезонларига жавоб бермайдиган 6 тоннадан зиёд ош тузи аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди.

Мутасаддиларга кўра, жаҳон миқёсида ҳам ёд танқислиги жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирда ер юзининг камида 2 миллиард аҳолиси ёд етишмовчи ҳудудларда истиқомат қилмоқда. Уларнинг 655 миллиони эндемик буқоқ касаллигига чалинган. Ёд танқислиги оқибатида 43 миллиондан ортиқ инсонда ақлий ривожланиш сусайиши ва бош мия фаолияти бузилиши кузатилган.

Шу сабаб кўплаб давлатлар одамлар соғлигини асраш мақсадида тузни ёдлаш дастурларини амалга оширади. Унга кўра, ҳар бир тонна ош тузига ўртача 20–40 грамм калий ёдат моддаси қўшилиши шарт.

Қўмита маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён 4411 та ош тузи намуналари текширувдан ўтказилган. Улардан 1306 таси белгиланган талабларга жавоб бермаган. Бу намуналарнинг 19 таси ишлаб чиқариш корхоналарида, 182 таси савдо ва овқатланиш муассасаларида, 1105 таси эса мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва болалар муассасаларида аниқланган.

Жами 6042,5 килограмм сифатсиз туз савдодан чиқарилди ва ишлаб чиқарувчи корхоналарга қайта ёдлаш учун юборилди. Шунингдек, талабга жавоб бермаган бир корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Мутасаддиларнинг қўшимча қилишича, бу ҳолат юзасидан 31 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Масъул идоралар таъкидлашича, фуқаролар саломатлиги тўғридан-тўғри тозалиги ва сифати кафолатланган маҳсулотларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назорат янада кучайтирилиши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?