Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулот сотганлик учун жарималар уч баробарга оширилади

1 дақиқа ўқиш333
Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулот сотганлик учун жарималар уч баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев қарорига кўра, муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар уч баравар оширилади, деб Kursiv Uzbekistan хабар берди.

Бу чоралар ишлаб чиқарилган сана ёки сақлаш муддати кўрсатилмаган маҳсулотларга ҳам татбиқ этилади. Рақобат қўмитасига икки ой ичида тегишли қонун лойиҳасини ҳукуматга тақдим этиш топширилган.

Ҳозирда жисмоний шахслар учун жарима 3–10 БҲМ ёки 1,2 млн – 4,2 млн сўм,
юридик шахслар учун эса 7–10 БҲМ (2,8 млн – 4,2 млн сўм)ни ташкил этади.
Янги ўзгаришлар кучга киргач, жариманинг энг юқори миқдори 12,3 млн сўмдан ошади.

Шунингдек, 2026 йил март ойидан бошлаб муддати ўтган маҳсулотларни сотиш бутунлай тақиқланади.
Бундай маҳсулотлар рақамли маркировка тизими орқали назорат қилинади ва агар уларнинг муддати тугаган бўлса, сотув автоматик тарзда блокланади.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда рақамли маркировка тизими 115,1 минг турдаги маҳсулотни қамраб олган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?