“Йўловчи декларацияси” иловаси орқали смартфонлар рўйхатдан ўтказилади

1 дақиқа ўқиш754
“Йўловчи декларацияси” иловаси орқали смартфонлар рўйхатдан ўтказилади

Ўзбекистонда электрон божхона декларацияси топшириш тизими ишга туширилди, деб Курсив.медиа хабар берди. Эндиликда фуқаролар “Йўловчи декларацияси” мобил иловаси орқали смартфон ва бошқа товарларни божхонада рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Ҳозирча бу сервис фақат Тошкент халқаро аэропорти орқали Ўзбекистонга кириб келган саёҳатчилар учун мавжуд. Аммо 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, у барча чегара ўтиш пунктларида фаолият кўрсатади.

Илова фойдаланувчининг паспорт маълумотлари асосида декларациянинг асосий бўлимларини автоматик тўлдиради. Фақат кириш ёки чиқиш мамлакатини ва олиб кирилаётган валюта ҳамда товарлар ҳақида маълумот киритиш талаб этилади.

Шунингдек, смартфонларни рўйхатдан ўтказишда 15 рақамли ИМЕИ-кодни автоматик сканерлаш имконияти мавжуд. Бу маълумотларни қўлда киритиш заруратини йўқ қилади.

Энг асосийси, йўловчилар декларацияни ўзларига қулай вақтда ва жойда тўлдиришлари мумкин. Чегара пунктларида махсус инфокиоска ва бепул Wi-Fi зоналари ташкил этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?