Қамчиқ довонида замонавий туризм ҳудуди қурилади

1 дақиқа ўқиш128
Қамчиқ довонида замонавий туризм ҳудуди қурилади

Наманган вилоятининг Қамчиқ довони ҳудудида замонавий канатли йўл ва дам олиш мажмуаси қурилади, деб Курсив медиа ёзмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади. Қурилиш ишларини Doppelmayr/Garaventa Group компанияси амалга оширади.

13 октябрь куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу компания вакиллари — Ёханнес Триебник, Валерий Яшин ва Евгений Куприн билан учрашди. Томонлар лойиҳа доирасида барпо этиладиган объектлар ва ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.

Лойиҳани Наманганлик тадбиркор Жобирхон Камалитдинов раҳбарлик қилаётган Aisha Group компанияси молиялаштирмоқда.

Маълумот учун, Doppelmayr/Garaventa Group — Австрия ва Швейсарияда жойлашган, канатли йўллар, гондолалар, лифтлар ҳамда ташиш тизимларини ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар гуруҳи ҳисобланади. У 96 мамлакатда 15 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?