Финляндия президенти Ўзбекистонга илк расмий ташриф билан келади

1 дақиқа ўқиш273
Финляндия президенти Ўзбекистонга илк расмий ташриф билан келади

Финляндия президенти Александр Стубб жорий йилнинг октябрь ойи охирида Ўзбекистонга илк расмий ташрифини амалга оширади. Финляндия раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилишича, ташриф 30–31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

31 октябрь, жума куни Тошкент шаҳрида Финляндия президенти Александр Стубб ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида расмий музокаралар ташкил этилади. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи, савдо ва инвестиция муносабатлари, шунингдек, глобал геосиёсий масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Президент ташрифи доирасида бизнес-семинар, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза, ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги экспертлар билан учрашув ҳам ўтказилади. Бу тадбирлар икки давлат ўртасида иқтисодий ва илмий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Финляндия делегацияси таркибида парламент депутати, парламентнинг Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи раиси Вилле Скиннари ва бир қатор йирик фин компаниялари вакиллари ҳам иштирок этади. Бу ҳамкорлик, айниқса, “яшил энергия”, технологик инвестициялар ва таълим соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш имконини яратади.

Таъкидланишича, Финляндия президентининг Ўзбекистонга бундай даражадаги сўнгги ташрифи 1992 йилда — собиқ президент Мауно Койвисто томонидан амалга оширилган эди. Орадан 33 йил ўтгандан кейин амалга ошадиган бу ташриф икки давлат муносабатларида янги саҳифани очиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ташриф арафасида Александр Стубб билан телефон орқали суҳбатлашиб, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилгани маълум қилинди. Президентлар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ишончли шерикликни янада ривожлантириш ниятини билдирган.

Александр Стуббнинг Тошкентга келиши нафақат расмий музокаралар, балки Финляндия ва Ўзбекистон ўртасидаги узоқ муддатли стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?