Пойтахтда юк машиналари учун кириш чеклови жорий этилди

1 дақиқа ўқиш476
Пойтахтда юк машиналари учун кириш чеклови жорий этилди

Тошкентда йўллардаги тирбандликни камайтириш мақсадида юк автомобилларининг ҳаракатига янги чеклов жорий этилмоқда. Энди эрталабки ва кечки тиғиз соатларда пойтахтга келган юк машиналари шаҳарга дарҳол кира олмайди. Бу ҳақда ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов “Менимча” дастурида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор шаҳар марказидаги ҳаракатни енгиллаштириш ва экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида қабул қилинган.

Маълум қилинишича, юк машиналари учун Тошкентга кириш нуқталарида 5 та махсус автотураргоҳ қуриш режалаштирилган. Ушбу жойлар “Эркин”, “Шарқ”, “Бектемир”, “Уч қаҳрамон” ва “Турбанов” постлари ҳудудида жойлашади. Шунингдек, уларда автовокзал ва кемпинглар ҳам бўлади. Айрим объектлар учун 7,7 гектар, 4,25 гектар ва 8 гектар ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

Энг банд нуқта ҳисобланган “Эркин” постидан кунига 40–50 минггача автомобиль ўтиши қайд этилган. Шу сабабли, ушбу ҳудудда назорат ва тартиб кучайтирилади.

Азиз Тошпўлатов таъкидлаганидек, янги тизимга кўра, агар юк машинаси Самарқанддан келиб, Тошкентга эрталаб соат 8:00 атрофида етиб келса, у ердаги автотураргоҳда 3 соат кутиб туради. Фақат белгиланган вақт ўтгач, шаҳарга киришга рухсат берилади.

“Шу орқали биз эрталабки ва кечки тирбанд вақтларда ҳаракатни чеклаймиз. Қолган пайтларда эса микроавтобуслар ва енгил транспорт воситалари бемалол юради”, — деди вазир.

Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — пойтахтдаги йўл юкламасини қисқартириш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва фуқаролар учун қулай транспорт муҳитини яратиш.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?