date

Ўзбек тили олимпиадаси ғолиблари давлат грантига ўқишга киради

Ўзбек тили олимпиадаси ғолиблари давлат грантига ўқишга киради

Ўзбек тилини ўрганиш ва уни халқаро даражада кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатда янги чора-тадбирлар йўлга қўйилади. Президент қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб ўзбек тилини ривожлантириш, ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва ёшларни она тилига бўлган меҳр ва қизиқишини оширишга қаратилган кенг қамровли дастур амалга оширилади.

Қарорда белгиланишича, эндиликда қариндош тилларда таълим берувчи мактаблар учун ўзбек тили дарсликларининг янги авлоди яратилади. Бу китоблар замонавий педагогик ёндашувлар ва интерактив усуллар асосида ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, мактабгача таълим муассасалари учун махсус методик қўлланмалар ва “Менинг илк изоҳли луғатчам” каби ривожлантирувчи манбалар тайёрланади.

Ёшлар ўртасида она тилига бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида болалар учун ўзбек тилида анимацион, видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳар йили мамлакат бўйлаб иншо танловлари, “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танлови ва Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади.

Энг қувонарлиси шундаки, мазкур олимпиаданинг ғолиблари филология йўналишидаги олий таълим муассасаларига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Мутаҳассислар фикрича, бу ташаббус нафақат она тилини чуқур ўрганишни рағбатлантиради, балки ёшларни миллий маданият ва маънавиятга яқинлаштиради. Шу билан бирга, ўзбек тилининг нуфузи халқаро миқёсда янада ошишига хизмат қилади.

Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур чоралар ўзбек тилини наfaqat таълим соҳасида, балки жаҳон миқёсидаги илмий ва маданий мулоқотда ҳам мустаҳкам ўринга эга қилишни мақсад қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбек тили олимпиадаси ғолиблари давлат грантига ўқишга киради