Тошкентда уй нархи ва ижара ҳақи яна ошиб боряпти

1 дақиқа ўқиш2.8K
Тошкентда уй нархи ва ижара ҳақи яна ошиб боряпти

Тошкентда ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида уй-жой бозоридаги фаоллик ортиб, нархлар яна ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотича, 2025 йил сентябрь ойи якунига кўра республика бўйлаб уй-жой олди-сотди шартномалари сони 24,2 мингтани ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан қарийб 14 фоизга кўп.

Энг катта ўсиш Сирдарё, Бухоро ва Тошкент шаҳрида қайд этилган. Учинчи чоракда жами 75,5 мингта битим расмийлаштирилиб, бу ҳам ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатди.

Иккиламчи бозорда нархлар сентябрь ойида ўртача 0,6 фоизга кўтарилган. Йиллик ҳисобда бу кўрсаткич 4,6 фоизни ташкил этди. Энг тез қимматлашган ҳудудлар — Сурхондарё, Сирдарё ва Жиззах. Шу билан бирга, Тошкентда айрим туманларда нархлар бироз пасайган — айниқса, Яшнобод ва Чилонзорда 4 фоиз атрофида.

Бирламчи бозорда эса аксинча, ўсиш қайд этилган — ўртача 3 фоиз. Энг катта ўсиш Миробод, Бектемир ва Яккасарой туманларида кузатилган.

Ижара бозори ҳам шундан орқада қолмаяпти: сентябрь ойида пойтахтда бир квадрат метр учун ўртача ижара ҳақи 8,5 долларга етган. Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлари анъанавий равишда энг қиммат ҳудудлар ҳисобланади.

Ўтган йилга нисбатан ижара ҳақи ўртача 1,4 фоизга ошган, айрим туманларда — хусусан, Юнусобод ва Олмазорда — бу кўрсаткич 4,4 фоизгача етиб борган.

Мутахассислар фикрича, уй-жой бозоридаги бу тенденция аҳолининг инвестицияга қизиқиши юқори эканини ва кўчмас мулк сектори ҳали ҳам барқарор фойда манбаи бўлиб қолишаётганини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?