31 октябр куни мамлакатнинг айрим жойларида ёмғир ёғади

1 дақиқа ўқиш1.5K
31 октябр куни мамлакатнинг айрим жойларида ёмғир ёғади

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 31 октябрь куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи вилоятларда эса чанғ тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида осмон бироз булутли бўлиб, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимол қилинмоқда. Шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати тунги 8–10, кундузи эса 23 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам кечаси ёки эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 18 м/с гача кучайиб, айрим ҳудудларда чанғ тўзонлар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кундузи 18 даражагача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 15–20 даража бўлиб, шамолнинг кучайиши натижасида ҳаво салқинроқ бўлади.

Марказий вилоятларда — Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ёғингарчилик кутилмайди, аммо шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 20–25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир бўлмайди, шамол эса айрим жойларда кучайиши мумкин. Ҳаво нисбатан илиқ — кундузи 24 даражагача, кечаси 11 даража атрофида бўлади.

Фарғона водийсида — Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво бироз булутли бўлиб, эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кундузи 18–23 даража, кечаси 6–11 даража бўлади.

Тоғ олди ҳудудларда эса айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 17 даража, кечаси эса 2–7 даража атрофида бўлади.

Мутахассислар бу ҳафта мамлакат бўйлаб шамолли ва ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб туришини таъкидламоқда.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?