2 ноябр куни мамлакат бўйлаб ҳаво салқин ва қуруқ бўлади

1 дақиқа ўқиш112
2 ноябр куни мамлакат бўйлаб ҳаво салқин ва қуруқ бўлади

Ўзгидромет 2 ноябрь куни мамлакат бўйлаб кутилган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, эртага республика бўйича асосан қуруқ ва салқин ҳаво сақланиб туради. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим ҳудудларда шамол кучайиши ва туман тушиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда осмон бироз булутли бўлади, шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8 даража, кундузи 18–20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда шарқий шамол ғарбга йўналишини ўзгартириб, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8, кундузи 15–20 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кутилмоқда — ҳаво ўзгарувчан, лекин ёғингарчиликсиз. Ҳарорат кундузи 17–22 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳаво бироз булутли, айрим ҳудудларда туман кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кечаси 5–10, кундузи 15–20 даража оралиғида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво нисбатан илиқ — кундузи 25 даражагача кўтарилади.

Фарғона водийсида — Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам ҳаво бироз булутли, шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам об-ҳаво ўзгарувчан, аммо ёғингарчиликсиз бўлади. Кечаси 3–8, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Метеорологлар кузнинг сўнгги кунларида ҳаво тобора совиб бориши, аммо ҳозирча барқарор ва хушҳаво бўлиб қолишини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?