Ўзбекистонда боғчалар сони 38 мингдан ошди

1 дақиқа ўқиш240
Ўзбекистонда боғчалар сони 38 мингдан ошди

Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида ўсиш қайд этилмоқда, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

2024 йил якуни бўйича мамлакатда фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари сони 38 058 тага етди. Бу 2023 йилга нисбатан 2 мингдан зиёд кўрсаткич бўлиб, тизимдаги кенгайиш суръати ортиб бораётганини кўрсатади.

Маълумотларга кўра, боғчаларнинг асосий қисмини — 28 700 дан ортиғини оилавий нодавлат муассасалар ташкил этади. Сўнгги йилларда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва лицензиялаш жараёнларининг соддалашуви бу йўналишда фаол ривожланишга туртки бўлди.

Энг кўп боғчалар Самарқанд (4 507 та), Андижон (4 324 та), Қашқадарё (4 216 та) ва Фарғона (4 189 та) вилоятларига тўғри келмоқда. Тошкент шаҳри (1 047 та) ва Сирдарё вилояти (1 145 та) эса энг паст кўрсаткичга эга ҳудудлар сифатида қайд этилган.

Мутахассислар таъкидлашича, боғчалар сонининг ортиши болаларнинг эрта ривожланиши ва таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, тарбиячилар малакасини ошириш ва сифат назоратини кучайтириш ҳануз муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?