Наркожиноят ҳақида хабар берган фуқаролар мукофотланади

1 дақиқа ўқиш268
Наркожиноят ҳақида хабар берган фуқаролар мукофотланади

Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши курашда янги тизим жорий этилади. Энди наркотик воситаларнинг ноқонуний айланмаси ҳақида хабар берган ёки уни аниқлашга ёрдам кўрсатган фуқаролар махсус мукофот билан тақдирланади, деб хабар берди ҳукумат манбалари.

Президент фармонига мувофиқ, рағбатлантириш тартибини Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. Бу чора фуқароларнинг фаол иштироки орқали гиёҳвандликка қарши курашни кучайтиришни мақсад қилади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги 2025 йил охиригача профилактика инспекторларини ноқонуний нарколаборатория ва қадоқлаш цехларини аниқлаш бўйича тайёрлашни ташкил этади. Самарали ишлаган ходимлар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан рағбатлантирилади.

2026 йил 1 мартгача ички ишлар органлари учун наркотик воситаларни тезкор аниқлайдиган замонавий ускуналар харид қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар айланмасига қарши чоралар кучайтирилади. Ёшлар иштирокидаги жиноятлар учун эса алоҳида қатъий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.

Янги ташаббус нафақат жиноятчиликка қарши курашиш, балки жамиятнинг онгли иштирокини таъминлашга ҳам қаратилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?