Нега қизлар олий таълимга йигитлардан кўпроқ кирмоқда?

1 дақиқа ўқиш209
Нега қизлар олий таълимга йигитлардан кўпроқ кирмоқда?

Ўзбекистонда олий таълим тизимида талабалар сони кескин ортиб, айниқса қизлар сони бўйича янги рекорд қайд этилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йилида мамлакатдаги олий таълим муассасаларига 381,7 минг нафар абитуриент қабул қилинган. Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан қарийб 2,2 баробарга ўсган.

Энг қизиғи, янги қабул қилинган талабаларнинг аксарияти — қизлар. Жами 196,7 минг нафар қиз ва 185 минг нафар йигит олий таълим босқичини бошлаган. Демак, қизлар сўнгги йилларда таълимдаги етакчиликни қўлга олган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп талаба қабул қилинган минтақалар сирасида Тошкент шаҳри мутлақ етакчи — 155,2 минг нафар талабани ўз бағрига олган. Ундан кейин Бухоро вилояти (31,5 минг), Тошкент вилояти (22,7 минг) ва Самарқанд вилояти (21,2 минг) келади.

Қолган ҳудудларда ҳам ўсиш кузатилган: Қашқадарёда — 28,8 минг, Фарғонада — 20,7 минг, Сурхондарёда — 16,8 минг, Наманганда — 16,1 минг, Хоразмда — 16,8 минг, Қорақалпоғистонда — 18,6 минг талаба қабул қилинган. Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятида — 5,3 минг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?