Ўзбекистон туристларига 2026 йилда улкан рақамли сервис очилади

1 дақиқа ўқиш140
Ўзбекистон туристларига 2026 йилда улкан рақамли сервис очилади

Кейинги йилдан мамлакатга келадиган хорижлик сайёҳлар учун бир қатор замонавий қулайликлар жорий этилади. Президент томонидан 20 ноябрь куни имзолаган қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан бошлаб туристлар чегарадан ўтар экан, уларнинг розилиги билан маълумотлар интеграция қилинади ва махсус туристик электрон SIM-карта автоматик тарзда тақдим этилади. Шу билан бирга, меҳмонларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳам проактив шаклда амалга оширилади.

Янги миллий туризм платформаси ва унинг мобил иловаси орқали бир қатор кенг имкониятлар очилади. Эндиликда транспортнинг барча турлари ягона тизимга боғланади, сайёҳлар энг мақбул йўналишни танлаб, чипталарни онлайн резервация қилиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, музейлар, маданий мерос объектлари ва дам олиш масканларига электрон билет сотиб олишга мўлжалланган ягона чипта тизими ишга туширилади. Экскурсиялар учун интерактив хариталар, аудио ва видео йўлдошлар, инчунин онлайн трансляциялар орқали маълумот бериш имконини яратувчи рақамли гид тизими ишлай бошлайди.

Туристик йиғимларни меҳмонхоналар автоматик тарзда биллинг орқали Жамғармага ўтказади. Шу билан бирга, аҳоли томонидан дала ҳовлиларини ижарага бериш жараёни ҳам соддалаштирилиб, “Soliq” иловасида “мен билан бирга” тартибида расмийлаштирилади.

2026 йил якунига қадар “Хавфсиз шаҳар” тизими билан интеграция қилинган ҳолда, туристлар оқими, уларнинг қизиқишлари ва ҳаракатланишини таҳлил қиладиган сунъий интеллект платформаси ишга туширилади. Бу орқали индивидуал маршрутлар, динамик таклифлар ва нарх шаклланиши янада қулай тарзда бошқарилади.

Хулоса қилиб айтганда, янги рақамли тизимлар Ўзбекистон туризмига янги босқич очиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?