Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш кескин камайди

1 дақиқа ўқиш226
Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш кескин камайди

Ўзбекистоннинг 2025 йил январь–октябрь ойларига оид саноат кўрсаткичлари эълон қилинди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакат корхоналари 10 ой давомида 865,8 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоиз кўп.

Бироқ энергетика соҳасида пасайиш кузатилган. Табиий газ қазиб чиқариш 35,5 миллиард куб метрни ташкил этди — бу 2023 йилга нисбатан 3,5 миллиард, ўтган йилги 10 ойлик статистикадан эса 1,8 миллиард куб метрга кам.

Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳам сезиларли қисқарган. Жорий йилда 974,7 минг тонна бензин тайёрланган — ўтган йилга қараганда 131,5 минг тоннага, 2024 йил 10 ойига нисбатан эса 118,7 тоннага кам.

Нефть қазиб олиш 547,3 минг тоннани ташкил этиб, бир йилда 54,7 минг тоннага пасайгани қайд этилган.

Шу билан бирга, дизель ва кўмир ишлаб чиқариш ўсишга эришди. Дизель ҳажми 978,1 минг тоннага етди (ўтган йил: 877,9 минг тонна). Кўмир эса 6,5 миллион тоннадан ошди.

Электр энергияси ишлаб чиқариш 3,8 фоизга кўтарилиб, 69,2 миллиард кВт/соатни ташкил этди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?