Ўзбекистон дипломлари 38 давлатда тан олиниши кутилаяпти

1 дақиқа ўқиш370
Ўзбекистон дипломлари 38 давлатда тан олиниши кутилаяпти

Ўзбекистон олий таълим тизими учун янги эшиклар очилиши мумкин. Мамлакат “Олий таълим соҳасида малакаларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция”ни ратификация қилгач, Ўзбекистонда берилган дипломлар жаҳоннинг 38 та мамлакатида расман эътироф этилиши эҳтимол қилинмоқда.

Бу ҳужжат Президент томонидан 11 ноябрда имзоланди ва UNESCO шафелигида тайёрланган глобал аҳамиятга эга биринчи шартнома сифатида катта ўрин тутади. Конвенцияга кўра, аъзо давлатлар бир-бирининг диплом ва малакаларини адолатли тарзда тан олиши шарт. Фақат таълим стандартлари кескин фарқ қилгандагина рад этиш мумкин.

Ҳозирги кунда шартнома иштирокчилари 38 та мамлакатдан иборат — Европада Франция, Буюк Британия, Швеция ва бошқалар; Осиёда Япония, Жанубий Корея; Африкада ЖАР, Сенегал; Америкада Уругвай, Эквадор; шунингдек, Австралия ва Янги Зеландия каби давлатлар бор.

Энг қизиғи — Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу Конвенцияга қўшилган илк давлат бўлмоқда. Ратификация ҳақидаги ҳужжат UNESCOга топширилганидан кейин 3 ой ўтиши билан Ўзбекистон тўлаҳуқуқли аъзо мақомини олади.

Шу билан бирга, хорижда олинган дипломларни Ўзбекистонда тан олиш масаласи ҳам ўз алоҳида тартибига эга. Бу жараён “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 620-сон қарори билан белгиланган. Айрим ҳолларда халқаро шартномалар асосида дипломлар қўшимча имтиҳонларсиз ҳам тўғридан-тўғри тан олиниши мумкин.

Ўзбек талаби, ўқитувчиси ва мутахассиси учун бу катта қадам — имконият кенгаяди, дунёга чиқиш учун дадилроқ платформа пайдо бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?