Япония ўзбеклар учун 250 та юқори ҳақли иш очди

1 дақиқа ўқиш306
Япония ўзбеклар учун 250 та юқори ҳақли иш очди

Японияда ўзбекистонликлар учун янги имконият эшиклари очилмоқда. Миграция агентлиги ва Proud Partners компанияси ҳамкорлигида юртимиз фуқаролари учун 250 та етказиб берувчи ҳайдовчи ҳамда 150 та қурилиш йўналишидаги иш ўринлари таклиф этилмоқда. Номзодлар 1–2 декабрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган танлов орқали саралаб олинади.

Ҳайдовчилар учун талаблар оддий: B ёки C тоифаси, 21–35 ёш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш. Қурилиш соҳаси ишчилари эса 18–35 ёшда бўлиши ва интизомга эга бўлиши керак.

Энг асосийси — иш берувчи 2000 доллардан бошланувчи маош, йилига икки марта бонус, турар жой, тиббий суғурта ва авиачипта харажатларини қоплашни ўз зиммасига олади. Япон ёки инглиз тилини билганлар эса алоҳида устунликка эга бўлади.

Қўшимча равишда, Ангренда бепул япон тили курслари очилиши режалаштирилган. Бу ташаббус юртимиз аҳолисини юқори маошли ва қонуний иш ўринларига йўналтириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар давоми бўлиб, хориждан келаётган маблағлар ҳажми ҳам ортиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?