Ўзбекистонда нуфузли Ўзбек–Француз университети очилади
1 дақиқа ўқиш94

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда янги — Ўзбек–Француз университети ташкил этилмоқда. Таълим муассасаси ўз ишини миллий қонунчилик ва Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида олиб боради.
Дастлаб магистратура йўналишлари очилади, кейин босқичма-босқич бакалавриат ва докторантура йўлга қўйилади. Абитуриентлар учун махсус тайёрлов курси ҳам жорий этилади.
Таълим давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Битирувчиларга Ўзбек–Француз университети дипломи ёки Францияда аккредитациядан ўтган дастурлар бўйича консорциумга кирувчи француз олийгоҳининг дипломи берилади.
Энг муҳими — ушбу дипломлар Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинади.
- #Ўзбек- Француз Университети
- #Миллий Қонунчилик
- #Француз Олийгоҳлари
- #Таълим Дастурлари
- #Давлат Грантлари
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…