Алимент тўловчиларига чет элга чиқишга рухсат берилди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Алимент тўловчиларига чет элга чиқишга рухсат берилди

Ўзбекистонда алимент тўловчилар учун муҳим янгилик қабул қилинди — энди улар суғурта полиси орқали уч ойгача чет элга чиқиши мумкин. Бу Президентга боғлиқ қарор эмас, балки Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХнинг қўшма қарори билан амалдаги низомга киритилган ўзгаришдир.

Янги тартибга кўра, алимент мажбурияти бўлган шахс суғурта полисини илова қилган ҳолда давлат ижрочисига мурожаат этса, унинг хорижга чиқишига қўйилган вақтинчалик чеклов тўхтатиб турилади. Полис фақат лицензияга эга суғурталовчилар томонидан берилади ва унинг ҳақиқийлиги МИБ ахборот тизими орқали автоматик текширилади.

Суғурта механизмидан мақсад — қарздор чет элга чиқиб, қайтмай қолса ҳам, алимент тўловлари тўлиқ қопланишига кафолат яратиш. Фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартлари суғурталовчи ва МИБ ўртасидаги бош келишувда белгиланади.

26 ноябрдан кучга кирган ушбу қоидага қадар чекловни вақтинча олиш фақат икки ҳолатда мумкин эди:
— даволаниш учун хорижга чиқиш зарур бўлганда;
— Президент, Вазирлар Маҳкамаси ёки парламент қарорига биноан расмий делегация таркибига киритилганда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?