date

Ўзбекистон туризми рекорд янгилади: 10,7 миллион сайёҳ келди

Ўзбекистон туризми рекорд янгилади: 10,7 миллион сайёҳ келди

Ўзбекистон туризм соҳаси бу йил янги босқичга кўтарилди — 11 ой давомида мамлакатга 10,7 миллион хорижий меҳмон келди. Бу натижа ўтган йилга нисбатан анча юқори бўлиб, туризм хизматлари экспорти 4,4 миллиард долларгача етди. Мамлакат тарғиботи, визасиз режимлар ва транспорт қулайликлари йил давомида барқарор ўсишни таъминлади.

Ички туризм ҳам катта суръат билан ривожланди. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида фуқароларнинг ички сафарлари 23,7 миллион марта амалга оширилди. Бу белгиланган режадан ҳам юқори кўрсаткич саналади.

Ҳудудларда туристик инфратузилма тезкор ривожланмоқда:
— 954 та янги меҳмонхона ишга туширилиб, умумий сони 6861 тага етди;
— жойлашув ўринлари 183,9 мингтагача кенгайди;
— 662 та янги турагентлик ташкил этилди;
— мамлакат бўйлаб 4345 нафар гид фаолият юритмоқда, йил давомида яна 375 та янги мутахассис тайёрланди.

Туристик бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари натижасида юзлаб санитация-гигиена шохобчалари янгиланди, 421 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди ва 6000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Йил якунлари шуни кўрсатмоқдаки, туризм Ўзбекистон иқтисодиётидаги энг юқори ўсиш драйверларидан бирига айланмоқда. Рақобатбардошлик ошмоқда, янги хизматлар, йўналишлар ва имкониятлар эса халқаро меҳмонлар оқимини янада кўпайтириши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон туризми рекорд янгилади: 10,7 миллион сайёҳ келди