Payme комиссияси нега ошди?

1 дақиқа ўқиш529
Payme комиссияси нега ошди?

Payme иловаси карталар орасидаги P2P ўтказмалар учун комиссия миқдорини яширин равишда ошириб, фойдаланувчилар орасида катта муҳокамаларни келтириб чиқарди. Илгариги 1 фоиз ўрнига энди 1,1 фоиз ечилаётgani аниқ бўлди. Қизиғи шундаки, payme.uz сайтида ҳамон эски — 1 фоизлик тариф ёзиб турибди.

Zamin.uz мухбири масалага ойдинлик киритиш учун Payme қўллаб-қувватлаш хизматидан маълумот олди. Ўзини Карина деб таништирган оператор комиссия ҳақиқатан ҳам 4 декабрдан ошганини тасдиқлади. Унинг таъкидига кўра, бу ўзгариш иловани янада такомиллаштириш мақсадида амалга оширилган.

Бироқ энг қизиқ нуқта — фойдаланувчиларга бу ҳақда ҳеч қандай хабар берилмагани. Оператор буни офера шартлари билан изоҳлаб, комиссия тўғрисидаги маълумот фақат транзакция вақтида кўрсатилишини қайд этди.

Шу билан бирга, айрим Telegram каналлари Payme ходимлари билан мулоқотда комиссия миқдори аслида икки ой аввалёқ оширилганини билдирган. Бу эса вазиятга янада кўпроқ саволларни қўшмоқда.

Payme томонидан расмий тушунтириш берилмагунча, фойдаланувчилар ўртасидаги норозилик ва муҳокамалар давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?