Янги йил тадбирлари сабабли Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади
1 дақиқа ўқиш2.2K

Тошкент шаҳрида янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Ҳокимлик хабар беришича, 15 декабрдан 2026 йилнинг 15 январигача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдида, Зарафшон кўчаси билан Истиқлол кўчаси, ҳамда Буюк Турон кўчаси устида ҳаракат бўйича ўзгаришлар киритилади.


Шунингдек, 17 декабрдан 5 январгача Тарас Шевченко кўчасида ҳам транспорт воситалари учун чекловлар ўрнатилиши белгиланган. Шу сабабли, ҳайдовчилардан ўз йўналишларини қайта кўриб чиқиш, ҳаракатни тўсқинликсиз режалаштириш талаб этилади. Байрам тадбирлари давомида аҳоли хавфсизлиги ва жамоат тартибига алоҳида эътибор қаратилади.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…