Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияда бўлади

1 дақиқа ўқиш844
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18–20 декабрь кунлари Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан расмий ташриф билан Токиода бўлади. Сафар доирасида давлат раҳбари Япония Императори Нарухито, Бош вазир, парламент ва ҳукумат вакиллари, шунингдек, сиёсий ва академик доиралар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Музокаралар марказида Ўзбекистон–Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда илмий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари туради. Ишбилармонлик қисмида йирик япон компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинади. Ташриф якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Япония” форматидаги давлат раҳбарларининг илк саммитида иштирок этади. Саммитда “яшил иқтисодиёт”, барқарор тараққиёт, минтақавий ҳамкорлик ва инсон капиталини ривожлантириш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилиниб, якунда Токио декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?