Афғонистонда 6 баллли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Афғонистонда 6 баллли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

19 декабрь куни соат 10:39да Афғонистоннинг Тахор вилояти ҳудудида 6 балл кучига эга зилзила қайд этилди. Ер силкинишининг эпицентри Тошкентдан тахминан 551 километр жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида турли даражада сезилган. Энг кучли тебраниш Сурхандарё вилоятида кузатилиб, у ерда 4 баллга етган. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ер силкиниши 3 балл атрофида бўлган.

Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида зилзила 2–3 балл даражасида сезилган. Навоий вилояти, Тошкент шаҳри, шунингдек Наманган ва Андижон вилоятларида эса 2 балллик ер тебранишлари қайд этилган.

Айни пайтгача фуқаролар ҳаёти ёки инфратузилмага жиддий зарар етгани ҳақида расмий маълумот берилмади. Вазирлик ва тегишли хизматлар вазиятни назорат остида ушлаб турибди. Ер силкинишлари хавфи сақланиб турган бир пайтда, мутахассислар аҳолини хотиржамликни сақлашга ва хавфсизлик қоидаларига амал қилишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?