Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш205
Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Янги йилнинг илк иш ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудларида асосан қуруқ ва барқарор об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб ёғингарчилик бўлмайди, айрим жойларда эса туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 0…–5 даража атрофида бўлиб, шимолий ҳудудларда –6…–8 даражагача пасайиши эҳтимолдан холи эмас. Кундуз кунлари эса 5–8 январда ҳаво +6…+9 даража, 9 январ куни эса +9…+12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Айрим ҳудудларда, айниқса эрталабки соатларда туман кузатилиши мумкин. Шамол асосан шарқдан эсиб, кучсиздан ўртача тезликкача бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳам ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 0…–2 даража, кундуз кунлари 5–8 январда +7…+9 даража, 9 январ куни эса +10…+12 даража илиқ бўлади.

Умуман олганда, ҳафта давомида кескин об-ҳаво ўзгаришлари кузатилмайди, кунлар эса нисбатан илиқ ва қулай кечиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?