Ўзбекистонда коррупцияни фош қилганларга ҳимоя ордери берилади

1 дақиқа ўқиш185
Ўзбекистонда коррупцияни фош қилганларга ҳимоя ордери берилади

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тизимида муҳим янгилик жорий этилмоқда. Эндиликда коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берган фуқаролар давлат томонидан махсус ҳимоя ордери билан таъминланади. Бу тартиб президент фармонига асосан 2026 йил 1 июлдан кучга киради, дея маълум қилди Адлия вазирлиги.

Янги қарорга мувофиқ, коррупцияни фош этишга ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун” номли махсус кўкрак нишони ҳам таъсис этилмоқда. Бу орқали ҳалоллик ва фаол фуқаролик позицияси қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, фармон асосида Рақамли мувофиқликка оид ахборот ва дастурий таъминот мажмуаси синов тартибида ишга туширилади. У коррупцияга қарши кураш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашиш, E-Komplaens модули орқали ички назорат жараёнларини рақамлаштириш ҳамда давлат идораларида қонунбузарликларни олдини олиш бўйича мажбурий кўрсатмалар тизимини жорий этиш имконини беради.

Энг муҳими, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган шахслар меҳнат қонунчилиги доирасида ҳар қандай таъқиб, босим ёки ноҳақ муносабатлардан ҳимоя қилинади. Бу эса фуқароларни қонунбузарликларга бефарқ бўлмасликка ундайди.

Мутахассислар фикрича, мазкур чора-тадбирлар мамлакатда шаффофликни ошириш, жамиятда адолатли муҳитни мустаҳкамлаш ва коррупцияга қарши кураш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?