date

Тошкентда 2025-йилда минглаб фуқаролар чиқинди ёққанлик учун жаримага тортилди

Тошкентда 2025-йилда минглаб фуқаролар чиқинди ёққанлик учун жаримага тортилди
Тошкентда 2025-йилда чиқиндини ёқиш ва белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ минглаб ҳолатлар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланди. Бу ҳақда пойтахт Экология ва иқлим ўзгаришлари бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган йил давомида белгиланмаган жойларга турли хилдаги чиқинди ташлаш билан боғлиқ 2 744 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Қонунбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича баённомалар расмийлаштирилган.

Шунингдек, 2 750 та ҳолатда чиқиндини ёқиб, атмосфера ҳавосини ифлослантириш аниқланган ва уларга нисбатан ҳам тегишли тартибда маъмурий баённомалар тузилган. Бош бошқарма хабарига кўра, барча ҳолатлар экологик ва қонуний назорат остида амалга оширилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда чиқиндидан қарздор 200 мингдан ортиқ абонентнинг электр тўловига чеклов қўйилгани хабар қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 2025-йилда минглаб фуқаролар чиқинди ёққанлик учун жаримага тортилди