Дам олиш кунлари салқин, ёмғир ва шамол кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш3K
Дам олиш кунлари салқин, ёмғир ва шамол кутилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 21 феврал куни нам ва салқин ҳаво оқими кириб келиб, кўпчилик ҳудудларда ёмғир, айрим жойларда момақалдироқ ва тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда.
  • Шу куни шамол тезлиги 7–12 м/с атрофида бўлиб, айрим жойларда 13–18 м/с гача, баъзан 20–25 м/с гача кучайиши, ҳарорат эса 9–14 даража илиқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво “илиқлик режими”дан секин-аста чиқиб, салқинроқ томонга бурилиши кутилмоқда. “Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 20 февраль куни ҳали катта ҳудудларда қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, аммо 21 февраль атрофида нам ва салқин ҳаво оқими кириб келиши прогноз қилинган.

20 февраль, жума куни республика ҳудудининг асосий қисмида ёғингарчилик кузатилмайди. Кун ўртасида ҳаво ҳарорати 20–25 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич қишнинг охирги ойига эмас, кўпроқ баҳорнинг ўрталарига хос. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, шунингдек, кечқурунга яқин Бухоро ҳамда Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Республика шимолида эса ҳарорат 8–13 даража атрофида бўлади.

21 февраль, шанба куни Туркманистон томондан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши айтилмоқда. Шу куни кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон ҳамда Хоразмдан ташқари кўпчилик ҳудудларда ёмғир ёғиши, айрим жойларда момақалдироқ кузатилиши мумкин. Фарғона водийсида эса ёмғир асосан эрталаб ва куннинг биринчи ярмида кутилмоқда.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 21 февраль куни ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, баъзи нуқталарда кучайиши эҳтимоли бор. Шу сабаб сел-сув тошқин ҳолатлари юзага келиши мумкин. Шамол тезлиги 7–12 м/с атрофида бўлади, айрим жойларда 13–18 м/с гача, баъзан 20–25 м/с гача кучайиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

21 февраль куни кундузи ҳарорат меъёрий қийматларгача пасайиб, 9–14 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда. 22 февраль, якшанба куни эса республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат яна 15–18 даража илиққача кўтарилиши прогноз қилинган.

Дам олиш кунлари кечаси ва эрталаб айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 20 февраль куни ҳарорат 22–24 даража илиқ бўлади. 21 февраль кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 11–13 даража илиқ атрофида сақланади. 22 февраль куни ёғингарчилик прогноз қилинмаган, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–5, кундузи 14–16 даража илиқ бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?