Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14-ўринни эгаллади

1 дақиқа ўқиш855
Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14-ўринни эгаллади

Ўзбекистон олтин захиралари ҳажми 390,3 тоннага етиб, дунё рейтингида 14-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши ҳисоботида қайд этилди.

Таҳлилларга кўра, республика бу кўрсаткич билан Португалияни (382,7 тонна) ва Қозоғистонни (341 тонна) ортда қолдирган. 2025 йилнинг ўзида Ўзбекистон 7,8 тонна қимматбаҳо металл сотиб олган. 2020–2025 йиллар оралиғидаги умумий харид эса 54,4 тоннага тенг бўлган.

Жаҳон миқёсида 2025 йилда олтин хариди бўйича Польша етакчига айланган: мамлакат Марказий банки бир йилда қарийб 102 тонна олтин жамлаган. Кейинги ўринларда Қозоғистон (57 тонна) ва Озарбайжон (53,4 тонна) келади. Бразилия ҳамда Туркия ҳам етакчи бешликдан жой олган.

Олтин нархи ҳам кескин сакради: 2025 йил бошида бир унция тахминан 2 800 доллар атрофида бўлган бўлса, 2026 йил бошида 5 000 доллардан ҳам ошиб кетгани айтилади. Ўтган йили асосий сотувчилар сифатида Сингапур (26,4 тонна) ва Россия (6,2 тонна) тилга олинган, узоқ муддатда эса Хитой 2020 йилдан бери 358 тонна билан энг йирик харидор бўлиб қолмоқда.

Энг катта захира АҚШда — 8 100 тонна. 2026 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 75 млрд долларга чиққани, шундан 65 млрд доллари олтин қиймати ҳисобига тўғри келиши маълум қилинган. Бу тренд давом этса, Ўзбекистоннинг рейтингда янада юқорилаш имкония катта.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?