Тошкентда таълим хизматлари бўйича етакчи туманлар маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш287
Тошкентда таълим хизматлари бўйича етакчи туманлар маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда Тошкент шаҳрида таълим хизматларининг умумий ҳажми 18,8 триллион сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич бўйича пойтахт туманлари орасида Чилонзор тумани мутлақ етакчига айланди. Туманда кўрсатилган таълим хизматлари ҳажми 2,99 триллион сўмга етган.

Рейтингнинг юқори поғоналаридан Юнусобод ва Олмазор туманлари ҳам жой олди. Уларнинг кўрсаткичлари мос равишда 2,19 триллион ҳамда 2,15 триллион сўмни ташкил қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ҳудудларда таълим бозорининг бундай юқори бўлиши олий ўқув юртлари, хусусий мактаблар ва турли ўқув марказларининг кўплиги билан бевосита боғлиқ.

Бошқа туманлар кесимида Мирзо Улуғбек тумани 1,77 триллион сўм, Миробод тумани 1,48 триллион сўм, Шайхонтоҳур тумани 1,41 триллион сўм ва Яккасарой тумани 1,08 триллион сўм натижа қайд этган. Бу ҳудудларда ҳам таълим соҳаси барқарор ривожланиб бормоқда.

Таълим хизматлари энг кам кўрсатилган ҳудудлар қаторига эса Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари киритилди. Хусусан, Сергели туманида бу кўрсаткич 291,9 миллиард сўмни, Янгиҳаёт туманида 213,1 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, энг паст натижа Бектемир туманида кузатилди. Бу туманда таълим хизматлари ҳажми бор-йўғи 43,8 миллиард сўмга тенг бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?