Вояга етмаганларни наркожиноятга жалб қилганлар жазоланади

Шавкат Мирзиёев гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши муросасиз курашиш ва жамиятни ушбу таҳдиддан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни имзолади.
Маълумотларга кўра, янги қонунда наркотикларни тарқатишнинг замонавий усулларини жиловлаш, бундай жиноятлар учун жазо чораларини кучайтириш ҳамда вояга етмаганларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Вояга етмаганларни наркожиноятга жалб қилган шахслар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Саида Мирзиёева ушбу масалани шахсан назоратга олганини маълум қилди.
«Бу курашда четда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, жуда кўп нарса ўзимизга — ота-оналарга, мактаб ва маҳаллага ҳамда ён-атрофидаги ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга боғлиқ», — деди Президент администрацияси раҳбари.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…