20:44 / 24.04.2017
6 225

Ўзбекистон Россиянинг 5 та шаҳрида консулхона очади

Ўзбекистон Россиянинг 5 та шаҳрида консулхона очади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида янги консулхоналар очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда вазирнинг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов маълум қилган.

Унинг маълумот беришича, Ўзбекистон консулхоналари Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов, Екатеринбург, Владивосток, шунингдек, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларида очилиши режалаштирилмоқда.

У хориждаги консулхоналардаги ходимлар сони ҳам оширилишини таъкидлаган.

Вазир ўринбосарининг айтишича, Ташқи ишлар вазирлиги ва энг аввало Ўзбекистоннинг Россиядаги консулхоналари мамлакатдан четга миграция оқими бу қадар шиддат билан ўсишига тайёр эмасди.

«Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, президентнинг виртуал қабулхонаси очилганидан буён Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти бўйича 3 минг мурожаат келиб тушган. Шуннинг учдан икки қисми консуллик хизматларига алоқадор.

Россияда айни вақтда фақат Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд. Бу Россиядаги кўп сонли ўзбекистонликларга етарли хизмат кўрсатиш имкониятини бермаяпти», — дея қўшимча қилган Ваҳобов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Россиянинг 5 та шаҳрида консулхона очади