Ўзбекистон аҳолисининг қарийб барчаси телефон фойдаланаётгани ростми?

Ўзбекистон аҳолисининг қарийб барчаси телефон фойдаланаётгани ростми?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 10 ёш ва ундан катта аҳолининг 99,3 фоизи мобил телефондан фойдаланган.

2021 йилда бу кўрсаткич 95,7 фоизни ташкил этган эди. Кейинги йилларда мобил телефондан фойдаланувчилар улуши изчил ошиб борган.

2022 йилда кўрсаткич 97,8 фоизга, 2023 йилда эса 99,1 фоизга етган. 2024 йилда ҳам ушбу даража сақланиб қолган.

Бу рақамлар Ўзбекистонда мобил алоқа ва рақамли технологиялар кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланганини кўрсатади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар