Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга таваллуд куни муносабати билан табрик йўллади.
Давлат раҳбари мактубида Трампнинг сиёсий етакчилиги, давлат бошқарувидаги тажрибаси ва халқаро майдондаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, табрикда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ва стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этди.
Президент истиқболли йўналишларни муҳокама қилиш мақсадида Доналд Трампни Ўзбекистонга илк тарихий ташриф билан келишга таклиф қилди.






























Изоҳлар 0
…