Қашқадарёнинг сирли Кун Кўрмас кўли ҳақида эшитганмисиз? (видео)

Қашқадарёнинг сирли Кун Кўрмас кўли ҳақида эшитганмисиз? (видео)

Қашқадарёнинг баланд тоғлари бағрида ҳали тўлиқ ўрганилмаган, сирли ва бетакрор масканлардан бири — Кун Кўрмас кўли жойлашган. У Ҳисор давлат қўриқхонасининг Ғилон бўлими ҳудудидаги баланд тоғларда, тик қоялар ва альп ўтлоқлари орасида жойлашган.

Кўл йилнинг катта қисмида муз билан қопланган бўлиб, унинг суви ниҳоятда тиниқ ва мусаффолиги билан ажралиб туради. Атрофдаги сокинлик, баланд тоғлар, ям-яшил яйловлар ва ўзига хос табиат манзараси бу ҳудудга янада сирли кўриниш беради.

Қўриқланадиган ҳудудда жойлашгани сабабли Кун Кўрмас кўли ўзининг табиий ҳолатини деярли ўзгармаган ҳолда сақлаб келмоқда. Шу боис бу маскан табиат ихлосмандлари, саёҳатчилар ва тоғ манзараларини севувчилар учун ниҳоятда қизиқарли йўналишлардан бири бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар