Ўзбекистонда 2040 йилга бориб сув танқислиги кучайиши мумкин

1 дақиқа ўқиш93
Ўзбекистонда 2040 йилга бориб сув танқислиги кучайиши мумкин

Тошкент халқаро инвестиция форумида Ўзбекистонда сув ресурслари билан боғлиқ жиддий прогнозлар муҳокама қилинди.

Экспертларга кўра, 2040 йилга бориб мамлакатда сувга бўлган талаб 23 фоизга ошиши, мавжуд ресурслар эса 17 фоизга қисқариши мумкин.

Агар зарур чоралар ўз вақтида кўрилмаса, йиллик сув танқислиги 22 миллиард куб метрга етиши эҳтимоли бор.

Бу ҳолат мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 19 фоизигача қисмига хавф солиши мумкинлиги таъкидланди.

Мутахассислар Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш самарадорлиги пастлигини ҳам қайд этмоқда.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 1 куб метр сув ҳисобига 3 доллардан кам иқтисодий самара яратилади. Жаҳон кўрсаткичи эса 23 доллар атрофида.

Самарасиз сув истеъмоли Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 5 миллиард доллар зарар келтираётгани айтилди.

Шунингдек, 1800 та эски насос республикадаги электр энергиясининг 16 фоизини истеъмол қилмоқда.

2030 йилгача 4,63 миллион гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, сув инфратузилмасини модернизация қилиш учун 40 миллиард доллар инвестиция жалб этиш кўзда тутилмоқда.

Эски насос тизимларини алмаштириш орқали мамлакат электр энергиясининг 8 фоизини тежаш мумкинлиги билдирилди.

Ҳукумат ва халқаро инвесторлар фикрича, сув хўжалигини тезкор модернизация қилиш келгуси 15 йилда иқтисодий хавфларни камайтиришнинг энг муҳим йўли ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?