Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш100
Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бугун, 10 август куни ҳаво ҳарорати яна юқори кўрсаткичларга кўтарилади. Айрим ҳудудларда термометрлар 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Маълум қилинишича, кундузи республика ҳудудининг аксарият қисмида ёғингарчилик кузатилмайди. Бироқ Тошкент вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳудудларда шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Кундузги ҳаво ҳарорати 35–40 даража атрофида бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса иссиқ янада кучайиб, 41–42 даражагача етиши мумкин.

Пойтахтда ҳам об-ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади, ҳаво ҳарорати эса 37–39 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда об-ҳаво бироз салқинроқ кечади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳудудларда шамол 9–14 м/с гача кучаяди, ҳарорат 28–33 даража оралиғида бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?