Тошкент–Истанбул рейси Анқарага йўналтирилди: йўловчилар қўрқинчли лаҳзаларни бошдан кечирди (видео)

23 ноябрь куни Тошкентдан Истанбулга учган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY273 рейси ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Анқарадаги захира аэропортига йўналтирилди. Парвоз вақтида самолёт кучли силкингани, айрим йўловчилар эса қўрқувдан дуо қила бошлагани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда самолёт салонидаги вазият акс этган. Гувоҳларнинг айтишича, парвоз давомида ҳаво кемаси қаттиқ силкинган ва бу йўловчилар орасида хавотир уйғотган.
Uzbekistan Airways маълумотига кўра, 23 ноябрь куни Тошкент — Истанбул йўналишидаги HY273 рейси йўналиш бўйлаб метеорологик шароитнинг ёмонлашгани сабаб Анқара халқаро аэропортига йўналтирилган.
Шундан сўнг рейслар ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилган. Жумладан, HY273 рейси Анқарадан маҳаллий вақт билан соат 23:30 да учиб, Истанбулга 00:30 да етиб бориши, HY274 рейси эса Истанбулдан жўнаб кетиш соат 01:40 га, Тошкентга етиб келиш эртаси куни соат 08:10 га белгиланган.
Турбулентлик кутилмаганда юзага келиши мумкин, шу боис экипаж кўрсатмаларига амал қилиш ва хавфсизлик камарини тақиб ўтириш тавсия этилади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…