Қадимги Мисрда марҳумларга олтин тил нима сабабдан қўйилгани маълум бўлди

Қадимги Мисрда марҳумларни дафн этиш маросимларида ўзига хос бир одат бўлган. Айрим марҳумларнинг оғзига тил шаклида ясалган олтин туморлар жойлаштирилган. Қадимги мисрликлар бу буюмлар инсоннинг нариги дунёда ҳам гапира олишига ёрдам беради, деб ишонишган.
Ölkə.az нашрининг ёзишича, уларнинг эътиқодига кўра, инсон вафотидан кейин ҳам худолар билан мулоқот қилиши, ўз фикрларини баён этиши ва нариги дунёдаги ҳукм жараёнида сўзлай олиши керак бўлган. Олтин тил туморлар айнан шу вазифани бажариши учун марҳумнинг оғзига қўйилган.
Туморларнинг олтиндан ясалиши ҳам бежиз эмас. Қадимги Миср мифологиясида олтин худоларнинг танаси билан боғланган бўлиб, абадийлик ва ўлмаслик рамзи саналган.
Шу боис бу буюмлар оддий безак эмас, балки марҳумнинг нариги дунёдаги ҳаёти ва худолар билан мулоқотига оид диний эътиқодларнинг бир қисми ҳисобланган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…