30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида журналистлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Жорий йилнинг шу кунига қадар ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида 3 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 20 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Фармони ва қарорлари ҳамда 25 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, микрокредитлаш учун қамраб олинадиган шахслар орасида устувор контингентлар ҳисобланган ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар, меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар микрокредитлар суммаси ЭКИҲнинг 200 баробаригача асосий қарзни тўлаш учун 6 ойлик имтиёзли муддат билан 3 йилгача, яратган янги иш жойи сонига қараб 6 фоиздан 9 фоизгача кредит олиш ҳуқуқларига эга бўлишди.
Тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, БМТ Тараққиёт Дастури каби етакчи халқаро ташкилотлар, шунингдек, чет эл ҳукуматлари томонидан кенг эътироф этилмоқда.
Хусусан, Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш 2016» ҳисоботида Ўзбекистон бизнесни юритиш учун энг қулай шароитларни яратиш бўйича топ 10 ислоҳотчи мамлакатлар қаторидан ўрин олди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди