10:02 / 11.07.2017
7 840

Президент тиббиётдаги порахўрлик, менсимаслик ҳақида гапирди

Президент тиббиётдаги порахўрлик, менсимаслик ҳақида гапирди
Президент Наманган вилояти фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилиш чоғида тиббиёт соҳасига яна бир бор тўхталиб ўтди.

“Албатта, тиббиёт соҳасида ҳам жуда катта норозиликлар бор. Коррупция, порахўрлик, менсимаслик. Менга савол ёзаяпти: Жаноб Президент, тиббиёт пулликми ёки бепулми, деяпти. Бу савол биласизми мен учун қандай оғир савол. Лекин бу тўғри савол. Шунинг учун бу ерда ҳам изланишдамиз. Хабарингиз бор, қишлоқ врачлик пунктларининг 50-60 фоизини ёпдик, унинг қошида кўп жойларда поликлиника ташкил қилаяпмиз. Тез тиббий ёрдамни мутлақо бошқача қилаяпмиз. Мана, дори-дармонлар бўйича душанба куни яна битта қарор чиқади. Тартиб-интизом, талаб бундан ҳам қаттиқ кучаяди. Кимга? Ижро органининг ҳамма раҳбарларига. Агар халқни ичига кирмаса, у хиёнат қилган бўлади”, - деган Президент йиғилиш чоғида.
[media=https://youtu.be/aRUccKmeNZk]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент тиббиётдаги порахўрлик, менсимаслик ҳақида гапирди