25 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат экспорт имкониятларини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Президент» матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар берди.
Тадбирда Президентнинг давлат маслаҳатчилари, бош вазир ва унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, видеоконференция алоқаси орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари, экспортчи корхоналар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди.
Йиғилишда 2017 йил якуни бўйича прогноз кўрсаткичлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш, миллий маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ташқи бозорларга йўналтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари иқтисодиётнинг барқарор ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг энг муҳим омилларидан бири бу мамлакат экспорт салоҳиятини изчил ошириш ва ундан тўлиқ фойдаланиш, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини кучайтириш эканини таъкидлади. Шунингдек, корхоналарнинг анъанавий ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, янги бозорларга кириб бориш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Мамлакат иқтисодий сиёсатида нореал рақамлар ортидан қувиш, амалда самара бермайдиган режалар ҳақида баландпарвоз гаплар билан сўз юритишдек номаъқул иш услуби танқид қилинди.
Ҳисобот учун эмас, муайян натижага эришишни мақсад қилган ҳолда иш юритишни ташкил қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда иқтисодий ўсиш 5,5 фоизни ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15 фоизга кўпайди. 2018 йил давомида экспортнинг умумий молиявий қиймати 12,1 миллиард долларга тенг бўлиши кутилмоқда.
Йиғилишда сўнгги бир йил давомида тадбиркорларнинг экспорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсулотларни олдиндан тўлов асосида экспорт қилиш, валюта тушумларини мажбурий сотиш, ҳозирги кун талабига жавоб бермайдиган, ортиқча рухсатномаларни бекор қилиш ҳамда экспорт фаолиятида солиқ имтиёзларини қўллашни кенгайтиришга доир қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар қабул қилингани таъкидланди.
Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва муҳокама қилинди. Айрим тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларида масъулият, талабчанлик ва ташаббускорлик етишмаётгани, экспорт дастурини бажаришда сусткашликка йўл қўйилаётгани танқид қилинди.
Давлат раҳбари тегишли мутасаддиларга мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш, экспортчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...