
Тайинловлар натижасида битта вазир ўринбосари ва 4 та янги бошқарма бошлиғи ўз вазифаларини бажаришга киришдилар, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.
Подполковник Балтаниязов Рустем Тохтарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Полковник Атабаев Муҳаммаджон Амангалдиевич – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Подполковник Сафаров Эркин Насиллоевич – Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида, Подполковник Зубайдуллаев Мирзохон Фаёзович эса – Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ўз иш фаолиятларни бошлашди.
Бундан ташқари Подполковник Саидхўжаев Азизхон Собирович – Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар