09:43 / 03.06.2018
6 033

Қўшма кўрсатма ижроси

Қўшма кўрсатма ижроси
Мажбурий ижро бюроси Фарғона виояти бошқармаси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича солиқ қарздорлиги ундирувининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк ўртасида 07.07.2017 йилда имзоланган Қўшма кўрсатма ҳамда 10.07.2017 йилда бу борадаги ишларни таҳлил қилиб бориш учун чора тадбирлар Дастури ижро учун қабул қилинган.

Мазкур Дастур бўйича Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Солиқ бошқармаси томонидан солиқ қарзларини ундириш юзасидан Режа-график тасдиқланган бўлиб, ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1352 та қарздорлардан 147 млрд. 341 млн. сўмлик солиқ қарзлари ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, 27 млрд. 750 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларга тегишли бўлган техника воситалари ва бино-иншоатлари “Е-ijro auksion” орқали сотувга қўйилди. Солиқ қарздорлиги ундируви юзасидан ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.
Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилояти бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қўшма кўрсатма ижроси