Бугундан Ўзбекистонда электрон визалар берилиши бошланди

1 дақиқа ўқиш4.3K
Бугундан Ўзбекистонда электрон визалар берилиши бошланди
Ўзбекистонда 15 июль кунидан бошлаб хорижий фуқароларга республикада туристик мақсадларда бўлиш учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Эндиликда хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёки Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт бўлмайди.

Электрон виза хориж фуқаросига 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва бу виза тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида амал қилади.

Виза олиш учун мурожаат юборилган кундан ташқари икки иш куни ичида кўриб чиқилади.

Тақдим этилган электрон виза хориж фуқаросининг e-visa.gov.uz порталига қилган мурожаатида кўрсатилган электрон манзилга жўнатилади.

Мурожаат Ўзбекистонга сафар қилиш мўлжалланган кунгача камида уч иш куни олдин йўлланиши лозим.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун консуллик йиғими 20 АҚШ долларини ташкил этади.

Чегарани кесиб ўтиш вақтида турист қоғоз ёки электрон кўринишдаги электрон визани кўрсатади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?