13 августда республикадаги барча 60 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19 та филиалларида тест синовлари якунланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўн учинчи куни Сурхондарё вилоятидаги 1 та олий таълим муассасасида 2 сменада ўтказилган. Тест синовларида 5 та таълим йўналишида 1 минг 355 нафар абитуриент иштирок этган, турли сабабларга кўра 17 нафар абитуриент тест синовларига келмаган.
Тест натижалари Сурхондарё вилоятидан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 23.00да етиб келади.
13 август тест натижалари 14 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида жойлаштирилади.
Олий таълим муассасасига кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини энг кўп қизиқтираётган масалага ҳам Азиз Абдуҳакимовнинг саҳифасида изоҳ берилган. Қайд этилишича, оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот 2018 йил 15 августда Давлат тест марказининг dtm.uz ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг edu.uz сайтларида эълон қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Сиртқи таълим учун тест имтиҳонлари бошланди

Тест синовлари олтинчи куни якуни: 1441 нафар абитуриент тестга келмади, 185 нафари четлаштирилди

5 август кунги тест синовларида 1 443 нафар абитуриент қатнашмади

4 август куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Бугунги имтиҳонларга 1166 абитуриент келмади, 272 нафар абитуриент четлатилди

Бугун 595 нафар абитуриент тест синовларига келмади, 23 нафари имтиҳонлардан четлаштирилди