Маъмурий қамоқ ва махсус қабулхоналар: янги тартиб қоидалар тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш4.8K
Маъмурий қамоқ ва махсус қабулхоналар: янги тартиб қоидалар тасдиқланди

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қоидаларга мувофиқ, назорат қилувчи прокурор муассасага монеликсиз ва исталган вақтда киришга, ҳамма камералар билан танишишга ҳамда махсус қабулхонада сақланаётган шахслар билан суҳбатлашишга ҳақли.

Маъмурий қамоққа олинган шахс адвокат олганида қабулхона маъмурияти адвокатнинг монеликсиз иш юритувидаги ҳужжат юзасидан киришини таъминлайди.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар қуйидаги ҳужжатлар асосида сутка давомида қабул қилинади:

- туман (шаҳар) маъмурий судининг қарори, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарори;

- маъмурий қамоққа олинган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати.

Маъмурий қамоққа олинган шахсга телефон орқали адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқи берилади.

Қуйидагилар маъмурий қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида жойлаштирилади:

- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

- юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахслар;

- собиқ судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар.

Камераларда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак (кўрпа, ёстиқ, иккита чойшаб ва ёстиқ жилди), идиш-товоқ ҳамда овқатланиш анжомлари (коса (миска), кружка ва қошиқ) берилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар икки кун ичида мажбурий рентгенофлюрографик текширувидан ўтказилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар пул, почта жўнатмалари ва йўқловларни олиш ва жўнатиш, диний расм-русумларни адо этиш, бир маротаба ўзи билан сақлаш тақиқланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш, қабулхона маъмуриятига, давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?